ЎЗБЕКИСТОН НОТАРИАЛ СОҲАСИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА ЯНГИ ЮКСАК МАРРАГА ЭРИШДИ!

4 декабрь куни Ўзбекистон нотариати халқаро ҳамжамиятда ўз мавқеини янада мустаҳкамлаб, нуфузли Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ) юқори бошқарув органига ўзининг вакилини киритди.

Халқаро нотариуслар иттифоқи Осиё ишлар комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда минтақадаги нотариал палаталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Шу билан бирга, ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров ҳам қатнашди.

Муҳокамалар ва қизғин маслаҳатлашувлардан сўнг, яширин овоз бериш жараёнлари якунига кўра, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров ХНИнинг энг юқори ижро этувчи органи – Бошқарув қўмитаси аъзолигига сайланди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Дилшод Ашуров Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech