Биз ҳақимизда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини тузиш тўғрисида” Фармонига асосан ташкил этилган.

Марказ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади.

Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади.

Марказ Миллий превентив механизм иштирокчиси сифатида жазони ижро этиш муассасаларига, қамоқда сақлаш жойларига ва махсус қабулхоналарга қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида мониторинг ташрифларини амалга оширади.

Марказ ноширлик фаолиятини олиб бориб, «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» илмий-даврий нашрини ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа босма маҳсулотларни чоп этади.

Бизнинг асосий мақсадимиз мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг инсон ҳуқуқлари маданияти ва саводхонлигини оширишдан иборат.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech