«2025 йилда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот” чоп этилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «2025 йилда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот” алоҳида китоб шаклида нашр этилди.

Мазкур нашр Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” қарори ҳамда 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” фармони талабларига асосан тайёрланди.  

Ахборот Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг 2025 йилдаги ижроси, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган. Ушбу нашр ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилди.

Ўзбекистон Республикасида 2025 йилда ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил ва тизимли равишда давом эттирилди. Мамлакатда иқтисодий ўсиш, давлат бошқарувини рақамлаштириш, сиёсий институтларни мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш каби устувор мақсадлар билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди.

Ахборот олтита асосий бўлимдан иборат. Унда Олий Мажлис палаталари, 20 дан ортиқ давлат органи ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим қилинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ҳар бир йўналишда эришилган натижалар ва устувор вазифалар батафсил ёритилган.

 Мазкур нашр Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилиш ҳолати юзасидан хабардорликни ошириш ва фаолияти давомида фойдаланиш мақсадида давлат органлари, вазирлик, идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарига етказилади.

Ахборот Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва глобал миқёсда фаол ҳамкорликни давом эттиришга қаратилган изчил сиёсатини ўзида акс эттирган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech