Академия тингловчилари учун маҳорат дарси ўтказилди

28 март куни  Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчилари учун “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. Ушбу тадбир Миллий марказ томонидан мазкур Академия билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Маҳорат дарси “Инсон ҳуқуқлари миллий тизими” модули доирасида бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон  Республикаси Миллий маркази ходимларининг маърузалари тингланди.

Миллий марказнинг таркибий тузилмалари ва уларнинг вазифаларига оид батафсил ахборот тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши, БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларини амалиётга татбиқ этиш механизмлари бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

Дарс якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech