“ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БОЛАЛАР НИГОҲИДА”

1 июнь – Халқаро болалар кунида “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” танловининг дастлабки босқичи ғолиблари тақдирланди. Тақдирлаш маросими Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш қисмида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов нутқ сўзлаб, мамлакатимизда баркамол ёш авлодни тарбиялаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, давлатимиз томонидан болаларга кўрсатилаётган юксак эътибор тўғрисида фикр билдирди. Шунингдек, бу каби танловлар болалар орасида инсон ҳуқуқларини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан “Тонг юлдузи” ҳамда “Класс!” газеталари билан ҳамкорликда ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” танлови болаларда, айниқса, мактаб ўқувчииларида катта қизиқиш уйғотди. Буни танловга тақдим этилган ижодий ишлар салмоғи ва сифатидан ҳам сезиш мумкин. Ҳакамлар ҳайъати одиллик ва шаффофлик мезонлари асосида энг муносиб ижодий ишларни саралаб олди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ходимлари ва фахрий журналистлар ҳам иштирок этди.

“Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” танловининг дастлабки босқичи ғолиб ва совриндорлари билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин.

 

“Энг яхши мақола ва иншо” номинацияси бўйича:

1-ўрин – Яҳёбек Жуманов – Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 54-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси.

               Малика Мадаминова – Тошкент шаҳридаги 280-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

2-ўрин – Муслимахон Раҳмонбердиева – Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

               Нуриза Фазилова – Тошкент вилояти, Ғазалкент шаҳридаги 20-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.

3-ўрин – Нафисахон Асқархўжаева – Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослашган 199-сонли давлат таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси.

 

“Энг яхши шеър” номинацияси бўйича:

1-ўрин – Саодатой Маҳаммадсиддиқова – Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги 70-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси.

                            Александра Савина – Тошкент шаҳридаги 240-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

2-ўрин – Шаҳзода Аллаярова – Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 55-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

 

         “Энг яхши расм” номинацияси бўйича:

1-ўрин – Мубинахон Сиддиқова – Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 44-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

                 Лазиза Ходжаева – Тошкент шаҳридаги 5-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

2-ўрин – Азиза Амраева – Бухоро шаҳридаги 13-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

                 Анора Арабова – Бухоро шаҳридаги 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

3-ўрин – Шаҳриза Садриддинова – Бухоро шаҳридаги 2-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

                 Виктория Нуштаева – Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 151-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.

 

“Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича:

1-ўрин – Нилуфар Торемуратова – Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

               Виолетта Тимошина  - Тошкент шаҳридаги 257-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

2-ўрин – Артём Смирнов – Тошкент шаҳридаги 6-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.

 

Шунингдек, креатив ёндашуви ва фаол иштироки учун қуйидагилар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар:

Азамат Кенжебаев – Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 37-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

Шаҳзода Абдурауфова – Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 44-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

Музаффарбек Қаюмов – Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 154-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

Саидакмал Мамасолиев – ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси.

Жамоавий иштироки учун:

  • Тошкент шаҳридаги 103-мактабнинг 3- ва 4-синф ўқувчилари.
  • Андижон шаҳридаги STEM нодавлат таълим муассасасининг 6-синф ўқувчилари.
  • Тошкент шаҳридаги 147-мактабнинг 1-“А” синф ўқувчилари.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиблари 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида аниқланади.

Азизбек РАМАЗОНОВ,

журналист

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech