Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Эртага – навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси

25 август куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Шу муносабат билан Экология миллий қўмитаси давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда аҳолини акцияда фаол иштирок этишга, электромобиль, велосипед ва жамоат транспорти каби экологик тоза транспорт воситаларидан кўпроқ фойдаланишга чақирди.

Эътибор беринг: «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Маълумот учун: «Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ойнинг 10 - ва 25-саналаридан ўтказиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга оид фармонида белгиланган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

 матбуот хизмати

Nashr sanasi 24.08.2026 Ko'rishlar 55
Ulashish