Гендерга сезгир адолат тизимини мустаҳкамлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди
10 декабрь куни Тошкент шаҳрида CSW – 70, яъни Аёллар мақоми бўйича комиссиянинг 70-сессияси олдидан ташкил этилган юқори даражадаги учрашув доирасида “Гендерга сезгир адолатни таъминлаш институтларини мустаҳкамлаш” мавзусида учинчи ялпи сессия ўтказилди.
Мазкур сессия Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжонда хотин-қизлар учун адолат ҳамда тенгликни таъминлаш борасида адлия, суд ва ҳимоя институтларини кучайтириш масалаларига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларининг малакали экспертлари ва тегишли мансабдор шахслари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан – сессияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари Дилноза Муратова қатнашди ва маъруза қилди.
Иштирокчиларнинг ҳар бири ўз мамлакатидаги илғор амалиёт, мавжуд муаммолар ва институционал ислоҳотларнинг бориши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Хусусан, Д. Муратова мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ўзгаришлар самараларини экспертлик ёндашуви нуқтаи назаридан атрофлича таҳлил қилиб берди.
Учрашув доирасида, шунингдек:
-
судларга мурожаат қилиш имкониятларини яхшилаш;
-
гендерга сезгир хизмат стандартлари;
-
бепул юридик ёрдамни кенгайтириш;
-
ҳимоя институтлари, рақамлаштириш ва тезкор жавоб механизмларининг роли;
-
фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик каби йўналишларда минтақавий тажриба алмашилди.
Иштирокчилар хотин-қизлар учун адолат тизимини янада мустаҳкамлаш нафақат миллий сиёсат, балки минтақавий барқарорлик ва хавфсизликнинг ҳам муҳим омили эканини таъкидладилар.
Мулоқот якунида давлатлар делегациялари гендерга сезгир адолат тизимларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский