ЖССТ: Ғазода кучли ёмғир туфайли кўплаб одамлар ҳалок бўлди
Сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида кучли ёмғир туфайли ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
– Минглаб оилалар совуқ об-ҳавода етарли даражада ҳимоя қилмайдиган чодирларда бошпана топишга мажбур бўлмоқда, - дейди у.

Тузилма раҳбари шунингдек, тоза сув етишмаслиги ва санитария шароитларининг ёмонлиги туфайли грипп каби ўткир респиратор инфекциялар, қолаверса, гепатит ҳамда диарея каби касалликларнинг кўпайиши кутилаётганини таъкидлаган.

Унинг қўшимча қилишича, ташкилот баъзи юкларни ташиш тақиқлангани сабабли Ғазога тиббий буюмларни етказиб беришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский