Маълум қилинишича, «Жўйзар» каналининг 9 километри бетонлаштирилди, яна 10 километрида ишлар давом этмоқда. Бу йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган.
«Шайхонча» маҳалласида 240 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти барпо этилган.



Ташриф давомида туризм соҳасидаги «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш, вилоятни транзит ҳудуддан тўлақонли сайёҳлик масканига айлантириш мақсад қилинган.
Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухоронинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилди.

“Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati
