Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизматининг 2025 йилдаги фаолияти: далиллар ва рақамларда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини тарғиб этиш доирасида 2025 йил давомида 5 минг 489 та ахборот Миллий марказ расмий сайтининг “Марказ янгиликлари” рукнига жойлаштирилди.

Мамлакат ОАВда эълон қилинган инсон ҳуқуқларига тааллуқли материаллар сараланиб, мунтазам равишда Миллий марказ сайтининг “Ўзбекистон янгиликлари” рукнига жойлаб борилди.

Миллий марказ сайтининг “Хориж янгиликлари” рукнига халқаро ташкилотлар расмий сайтлари ва хорижий ОАВнинг инсон ҳуқуқларига доир муҳим материаллари саралаб бериб борилди.

Миллий марказ матбуот хизматининг ахборотлари, шунингдек, Ўзбекистон телерадио каналлари, газеталар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтларда эълон қилинди. Инглиз ва рус тилларига таржима қилинган 163 та ахборот оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.

Ўтган йили Миллий марказда халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар делегациялари билан 30 дан ортиқ учрашув ўтказилди. Ушбу жараёнларнинг барчаси ҳақида жамоатчиликка ўз вақтида ахборот етказиб турилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари томонидан 2025 йил январь-декабрь ойларида 246 та мақола, интервью ва кўрсатувлар тайёрланиб, ОАВда эълон қилинди. Хусусан:

  • 2025 йил номланишига бағишлаб 13 та;

  • янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи бўйича 34 та;

  • халқаро кунларга бағишлаб 90 та;

  • миллий кунларга доир 31 та;

  • бошқа мавзуларда 58 та мақола чоп этилди.

Миллий марказ матбуот хизмати материалларини XS.uz, Dunyo.info, UzA.uz, Yuz.uz, Darakchi.uz, UzDaily.uz, Nuz.uz, Kultura.uz каби оммавий ахборот воситаларида тарқатиш таъминланди.

Бундан ташқари “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, "Ишонч", “Халқ сўзи”, “Народное слово”, "Куч – адолатда", "Ҳуррият", “Жадид”, “Истеъмол маданияти” газеталари ҳамда МТРК телеканаллари ва нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда иш олиб борилди.

Миллий марказ фаолиятига доир 160 та материал The Asia Today, The Times of Central Asia, CGTN, СИНЬХУА Новости, The Diplomatic Watch, Global News Pakistan, The Europe Today, Public, Newz Todays, Diplomatic Insight Publishers, DNA News Agency, The Gulf Observer, embassylife.ru сингари хорижий манбаларда фаол ёритилди.

Матбуот хизмати томонидан 2025 йилда долзарб мавзуларда тўғридан-тўғри брифинглар ўтказиш амалиёти давом эттирилди. Жумладан:

21 февралда – Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг бажарилиши юзасидан;

24 мартда – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоби юзасидан;

5 июнда – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати мавзусида брифинглар ўтказилди.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси  Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech