Ўзбекистон ва ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Мустақил доимий комиссиясининг 26-сессияси доирасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Мустақил доимий комиссияси аъзоси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабоев ҳамда Комиссия Котибиятининг ижрочи директори доктор Ҳоди бин Али ал-Ямий иштирок этди.

Мулоқот чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ИҲТ Комиссияси фаолияти доирасидаги устувор йўналишлар, шунингдек, аъзо давлатлар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга ошираётган ислоҳотлари ва Миллий марказнинг халқаро ҳамкорликдаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма ташаббуслар ва тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди. Бундай мулоқотлар ИҲТ доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech