БМТ раҳбари Эронга ҳужумни қоралади
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТ агентликлари раҳбарлари Исроил ва АҚШ томонидан Эронга биргаликда уюштирилган ҳужумини, шунингдек Эроннинг Исроил ва Форс кўрфази минтақасига қарши қасоскор ҳарактини қоралади.
- Яқин Шарқдаги ҳарбий кучайишни қоралаймиз, - деди Гутерриш. - Қўшма Штатлар ва Исроил Эронга қарши куч ишлатиши ва Эроннинг минтақа бўйлаб кейинги қасоскор ҳужуми халқаро тинчлик ва хавфсизликка путур етказади.
БМТ Инсон ҳуқуқи бўйича Олий комиссари Фолкер Турк айтишича, бомба ва ракеталар келишмовчиликни ҳал қилиш усули эмас, балки фақат ўлим, вайронагарчилик ва инсонлар азоб-уқубатига олиб келади.
Охир-оқибат энг қиммат тўлоов бегуноҳ аҳоли гарданига тушади. Турк томонларни оддий одамлар ўртасида кейинги қурбонларга, нафақат Эрон, балки бутун Яқин Шарқда тасаввур қилиб бўлмайдиган вайронагарчиликка олиб келадиган кенг кўламли можаронинг олдини олиш учун музокарага қайтишга чақирди. Сўнгги хабарларга кўра, Эронга ҳужум оқибатида 201 киши ҳалок бўлган.
Г.Сатторова, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский