Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси жамоатчилик муҳокамасида

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси лойиҳаси 2020 йил 28 февраль куни ташкил этилган миллий маслаҳатлашувларда муҳокама қилинди.

Лойиҳа бўйича БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори ҳамда БМТнинг Агентликлари, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бўлими, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўз таклиф-мулоҳазаларини тақдим қилди.

Шунингдек, лойиҳа бўйича фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари, дипломатик корпус вакиллари ўз таклифларини билдиришди.

Лойиҳа мазкур таклиф-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилди.

Лойиҳа янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун қайта эълон қилинмоқда.

Таклиф ва мулоҳаларингизни кутиб қоламиз.

Электрон манзил: info@nhrc.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech