Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим

Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим – бу инсон ҳуқуқлари бўйича билим, кўникма ва дунё қарашни шакллантириш орқали инсон ҳуқуқлари умумий маданиятни яратишга йўналтирилган тизим ва мақсадли харакатлар.

Инсон ҳуқуқларини фақат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларни тарқатиш орқали амалга ошириш мумкин. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим барча инсонларни ўз ҳуқуқлари ва бошқаларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ундайдиган қадриятлар, эътиқод ва муносабатларни илгари суради. У ҳар бир шахснинг ҳар қандай жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳаётда амалда бўлишидаги умумий масъулиятини ҳақидаги тушунчани ривожлантиради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Бошқармаси “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича миллий харакатлар режалари”ни ишлаб чиқди. Ушбу раҳбарий тамойиллар давлатларга Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича Миллий харакатлар режаларини ишлаб чиқишда ёрдам беришга мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясига мувофиқ “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида “БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитиш  ва тайёрлаш тўғрисидаги Декларациясини амалга ошириш бўйича Миллий харакат дастурини ишлаб чиқилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқитиш  ва тайёрлаш тўғрисидаги БМТ Декларациясини амалга ошириш бўйича Миллий харакат дастури Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан  ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech