Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар

Инсон ҳуқуқларининг муҳим турларидан бири - иккинчи авлод инсон ҳуқуқларига доир ижтимоий-иктисодий ва маданий ҳуқуқлар. Уларни амалга ошириш кафолатлари тўлиқ давлатга боғлиқдир.

Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар инсоннинг яшаш шароитларини, ўз  қобилиятларидан фойдаланишини, инсоннинг автономлиги ва жамиятдаги иқтисодий алоқаларини, шунингдек унинг ижтимоий ҳимояланганлигини белгилайди.

Маданий ҳуқуқлар инсоннинг конституция ёки қонун билан кафолатланган ва инсоннинг маданий ҳамда илмий соҳада  ўзини намоён қилиши учун имконият яратадиган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг махсус мажмуидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги иқтисодий,  ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар кафолатланган:

  • шахсий мулкка эга бўлиш ҳуқуқи (36-модда);
  • меҳнат ва дам олиш ҳуқуқи (37,38-моддалар);
  • ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи (39-модда);
  • малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи (40-модда);
  • билим олиш ҳуқуқи (41-модда);
  • илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш эркинлиги (42-модда);
  • иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини ҳуқуқи (53-модда);
  • ота-оналар ва болаларнинг бир-бирларига ғамхўрлик қилишдаги тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлари (64, 66-модда).
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech