Жаҳон банки маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларнинг иқтисодиёти COVID-19 пандемиясидан олдинги ҳолатга қараганда ёмонроқ. Уларнинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 72 фоизини ташкил қилади.
Жаҳон банкининг 13 октябр, якшанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, дунёнинг 20 дан ортиқ қашшоқ мамлакатлари «2006 йилдан бери энг юқори қарз даражасига эга».
Матнда таъкидланишича, энг қашшоқ мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотидаги халқаро ёрдам улуши сўнгги йигирма йилдаги энг паст даражага тушиб кетган, бу «уларнинг кўпчилигини ноқулай шартларда молиялаштиришни олишга мажбур қилади».
Шундай қилиб, уларнинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 72 фоизини ташкил этади, аҳоли жон бошига ўртача йиллик даромади 1145 долларга тенг.
26 та энг қашшоқ мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари бугунги кунда COVID-19 пандемиясидан олдингига қараганда пастроқ, гарчи дунёнинг қолган иқтисодиётлари «асосан тикланган», дейилади ҳисоботда.
Kun.uz
- Қўшилди: 15.10.2024
- Кўришлар: 841
- Чоп этиш